Мамлакатимизда ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, дизайн ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловини вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ушбу танловда Наманган муҳандислик-технология институти Енгил саноат технологияси факультети талабалари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Танловнинг якуний босқичи 1-декабр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.