Аввал хабар берганимиздек, Наманган муҳандислик-технология институтининг 10 нафар профессор-ўқитувчилари Беларус Республикаси Минск шаҳрига хизмат сафари билан жўнаб кетишган эди.
Бугун вакилларимиз Беларус миллий техника университети кафедралари ҳамда Наманган муҳандислик-технология институти кафералари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар.
Унга кўра, талабалар алманишинуви дастурлари ташкил этилади, икки нуфузли олий таълим муассасалари ҳамкорлигида халқаро конференциялар ташкил этилади, икки олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари маъруза дарсларини ўтишади.
Эслатиб ўтамиз, эртага Наманган муҳандислик-технология институтига Беларус миллий техника университети ректори бошчилигидаги расмий делегацияси келиши кутилмоқда.