Алиева Эльнара Аметовнанинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида

Алиева Эльнара Аметовнанинг 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти ихтисослиги бўйича «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақобатбардошлигини оширишда инновациялардан фойдаланиш самарадорлиги (Наманган вилояти мисолида)» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражаларни берувчи PhD.03/27.05.2020.I.66.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил 21 сентябрь куни соат 09:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 160115, Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси, 7-уй.

Тел.: (0569) 228-76-71; факс: (0569) 228-76-75

e-mail: niei_info@edu.uz

Translate »