Наманган муҳандислик-технология институтига олий таълимдан кейинги таълим шаклларидан бири – мустақил изланувчиликка ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига мувофиқ, 2022 йил 4-чорак учун мустақил изланувчиликка Ягона электрон тизим
(phd.mininnovation.uz) орқали онлайн ҳужжатлар топшириш жараёнлари давом этмоқда. Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 августига (шу куни ҳам) қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.

Талабгорлар қуйидаги 37 та ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин:

? 01.01.01 — Математик анализ
? 01.02.04 — Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси
? 01.04.08 — Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника
? 01.04.10 — Яримўтказгичлар физикаси
? 02.00.05 — Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси
? 02.00.06 — Юқори молекуляр бирикмалар
? 02.00.10 — Биорганик кимё
? 02.00.11 — Коллоид ва мембрана кимёси
? 02.00.13 — Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси
? 02.00.14 — Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси
? 02.00.16 — Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари
? 02.00.17 — Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари
? 05.01.08 — Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш
? 05.02.03 — Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари
? 05.02.04 — Стандартлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш
? 05.02.07 — Машинасозлик машиналари, аппаратлари, агрегатлари ва қурилмалари
? 05.03.02 — Метрология ва метрология таъминоти
? 05.06.01 — Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги
? 05.06.02 — Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш
? 05.06.03 — Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси
? 05.06.04 — Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни
? 06.01.09 — Ўсимликларни ҳимоя қилиш
? 06.01.11 — Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш
? 08.00.04 — Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
? 08.00.07 — Молия, пул муомаласи ва кредит
? 08.00.08 — Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
? 08.00.11 — Маркетинг
? 08.00.13 — Менежмент
? 08.00.15 — Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти
? 09.00.04 — Ижтимоий фалсафа
? 10.00.06 — Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
? 02.00.07 — Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси
? 02.00.08 — Нефт ва газ кимёси ва технологияси
? 03.00.05 — Ботаника
? 05.05.02 — Электротехника. Электр энергия стациялари ешзимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар
? 05.05.04 — Саноат иссиқлик энергетикаси
? 05.05.06 — Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалри

? Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан Ягона электрон тизим орқали мурожаат қилади:

✅ қисқача биографик маълумотнома;
✅ фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
✅ меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
✅ илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
✅ фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
✅ иш жойидан тавсифнома.

Ҳужжат топшириш вақтида туғиладиган саволларга t.me/phd_technical_admins махсус телеграмм гуруҳи орқали жавоб олиш мумкин.

Translate »