2022 йил 21 май куни Наманган муҳандислик-технология институтида ўтказиладиган “Ўзбекистон тадбиркор-бизнесменларини Евроосиё иқтисодий иттифоқининг товарлар ва хизматлар бозорларига мослашишларидаги маркетинг муаммолари” мавзусидаги халқаро анжуманга таклиф этамиз.
Анжуман 21 май куни соат 9:00 да Наманган муҳандислик-технология институти маъмурий биноси кичик мажлислар залида очилади.
Анжуман иштирокчиларини рўйхатга олиш 21 май соат 8.30 да бошланади.
Анжуманда хорижий ҳамда Ўзбекистон Республикаси ОТМ ва ИТИлар олимлари, профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, тадқиқотчилари, магистрант ва иқтидорли талабалари томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари муҳокама қилинади.
Анжуман доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича ялпи ва шўъба мажлислари ўтказилиши режалаштирилган.
1-шўъба: Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) товарлар ва хизматлар бозорининг ҳолати ва унда Ўзбекистоннинг асосий маҳсулот гуруҳлари ва хизматлар бўйича улушини оширишда маркетинг стратегиясини танлаш.
2-шўъба: Маркетинг стратегияси ва воситаларидан фойдаланиш: ижобий тажриба ва унинг самарадорлиги.
3-шўъба: Рақамли маркетинг. Халқаро маркетинг логистикасини Ўзбекистон учун қулай вариантлари.
Ташкилий қўмита
Бизнинг манзил: Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси, 7-уй, Наманган муҳандислик-технология институти.
Ташкилий қўмита манзили: Наманган муҳандислик-технология институти – Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси, 7-уй.
Мурожаат учун телефонлар: (0369) 228 76 68, (+998 90) 750 14 49
E-mail. soliyeva.gulbahor@gmail.com