Наманган муҳандислик-технология институтида иш фаолияти самарадорлигини ошириш, тьюторларни норматив-ҳуқуқий хужжатлари билан қуроллантириш, ахборот алмашинуви борасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.
Дастлаб, институт ректори Одилжон Маматкаримов тьюторларнинг ўтган вақт оралиғидаги фаолияти юзасидан фикрларини билдириб ўтди. Унда йўл-қўйилган камчиликлар, эришилган ютуқлар таҳлил қилинди. Белгиланган вазифаларни бажаришда ташкил этилиши лозим бўлган фаолият бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ўқув жараёнлари, талабаларнинг ўзлаштириш кўрсатгичлари ҳамда давомат масаласида ҳам тьюторларда масълият борлиги таъкидланди. Айтиш керакки институтдаги “Hemis” платформасида айнан тьюторлар учун алоҳида кириш имкониятлари яратилган ва улар ўзларига бириктирилган талабаларни давомити, ўзлаштириш кўрсатгичларини назорат қилиш имконига эга бўладилар.
Шунингдек, талабалар билан ишлашда, уларни ижра-хонадонларига жойлаштиришда яшаш шароитларини ўрганиш, қулайликлар яратиш, талабаларни рағбатлантириш бўйича ҳам ишлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўқув семинари давомида олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан юборилган наъмунавий ўқув-семинарининг видеоролиги намойиш этилди.