Янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув бинолари сони яна биттага кўпайди. Қарийб 1 млрд 200 млн маблағ эвазига қайта таъмирланган ва жихозланган мазкур ўқув биноси бир вақтнинг ўзида 700 нафардан ортиқ талабани ўз бағрига олади.

Мазкур замонавий иншоот 45 та замонавий ахборот технология жихозлари билан таъминланагн “IT-PARK”, 13320 дона ўқув, илмий, сиёсий ва бадиий адабиётлар билан тўлдирилган Ахборот кутубхона маркази, замонавий лаборатория хоналари ҳамда ўқув аудиторияларини ўзида жамлаган.

Айтиш керак, мазкур бинода институтнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси” факультети деканати ҳамда Беларусь-Ўзбекистон қўшма таълим маркази ҳам жойлашган.

Translate »