Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Наманган муҳандислик-технология институтининг 3 нафар вакиллари навбатдаги стартап лойиҳаларини учун сертификат олишди.
Унга кўра “Хурмони қуритиш технологияси” лойиҳаси учун 1 йиллик шартнома асосида Наманган муҳандислик-технология институти тадқиқодчиси Акмал Суюмовга 335 млн сўм.
Наманган муҳандислик-технология институти ёш ихтирочиси Ҳалилов Нурмуҳаммаднинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари учун агро техник ишлов бериш машинасини саноат намунасини ишлаб чиқиш” лойиҳаси учун 94 млн сўм.
Наманган муҳандислик-технология институти таянч доктаранти Миразам Мелибоевнинг “Дон ва дуккатли уруғларни экиш ҳамда агротехник ишлов бериш машинасини саноат намунасини ишлаб чиқиш” стартап лойиҳаси учун 95 млн сўмлик сертификатларни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов топширди. Барча тақдирланган вакилларимизни самимий муборакбод этамиз.