Иқтисодиёт факультетида сайёр қабул ўтказилди

Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни қийнаётган муаммоларига ечим топиш мақсадида бугун институтнинг “Иқтисодиёт” факульетида ўзининг навбатдаги сайёр қабулини ўтказиди.

Сайёр қабулда факультетнинг талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилари ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари билан иштирок этишди. Муаммо сифатида кўтарилган масалаларни аксарияти факултеть ўқув биносининг ҳолати, ўқув аудиторияларини қиш мавусумига тайёргарлиги ҳамда электр энергиясининг узлуксизлиги билан боғлиқ бўлди. Институт ректори ушбу муаммоларни ечими бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа институтнинг барча факультетларида белгиланган режа асосида ўтказилмоқда.

Translate »