Талабаларимиз «Адиблар хиёбони»да

“Кимё-технология” фаеультетининг 1 босқич талабалари Наманган шаҳридаги «Адиблар хиёбони»га ташриф буюришди. факультет тьютори Ахрорбек Миртоев ташаббуси билан ташкил этилган кичик саёҳатда ўзбек адабиётига салмоқли ҳисса қўшган Нодим Намангоний, Ҳилватий, Муҳаммадшариф Сўфизода, Исоқхон тўра Ибрат, Набихон Чустий, Рафиқ Мўмин, Усмон Носир, Зафар Диёр, Ҳусниддин Шарипов ва Ҳабиб Саъдулла сингари 10 нафар адибнинг бюсти жой олганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Шундан сўнг, факультетнинг фаол талабалари томонидан «Адиблар хиёбони»да бюсти жой олган адиблар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Translate »