Наманган муҳандислик-технология институти мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда ижтимоий фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди доцент Муҳаммаджон Алиханов фикр юритиб, мамлакатимизда сўнгги беш йил ичида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар моҳияти тўғрисида сўзлади.
Шунингдек, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган амалий ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Наманган муҳандислик-технология институти Ахборотхизмати