НамМТИда “Имом ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Жорий йилнинг 19 октябр куни Наманган вилоят ҳокимлиги, Давлатобод туман хокимлиги билан хамкорликда Наманган муҳандислик-технология институтда “Жахолатга қарши маърифат билан курашмоқ даркор! Илмдан бошқа нажот йўқ, бўлмагай ҳам: талқин ва тахлил” мавзусида имом ва ёшлар ушрашуви бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда талабалрга бугунги кунда турли хил экстремист ва террористик ғояларни тарғиб қилиш кенг авж олаётгани, интернет, телеграм, фейсбук каби ижтимоий тармоқлар орқали динни ниқоб қилиб олиб ўз ғояларини тарғиб қилиб ёшларни онгини захарлашга уринаётгани хусусида фикр-мулохазар бериб ўтилди. Шунингдек ёшларга экстремист ва террористик ғоялардан химояланиши учун албатта маърифатли бўлишдшлдари таъкидлаб ўтилди. Талабалар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахасислар томонидн керакли жавоблар олишди.
Ушбу тадбирда Енгил саноат технологияси факультети талабалари фаол иштирок этишди.