«Адолатли сайлов-фаровон ҳаёт пойдевори»

Наманган муҳандислик-технология институтида 24-октябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан талаба-ёшлар ўртасида «Адолатли сайлов-фаровон ҳаёт пойдевори» мавзусида деворий газеталар танлови ўтказилди.

Унда Енгил саноат технологияси факультетининг «Дизайн» таълим йўналиши талабалари иштирок этиб, ўз ижодий ишларида муҳим сиёсий жараённинг моҳиятини акс эттиришга уриндилар.

Танлов якунига кўра энг яхши деб топилган деворий газеталарнинг муаллифлари институт раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Танлов доирасида институт талабалари томонидан 56 та деворий газеталар тайёрланди. Уларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати