ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!
Наманган муҳандислик-технология институти олий ўқув юртидан кейинги
таълим институтининг 2022 йил учун докторантура, таянч докторантура,
мустақил изланувчилик ҳамда стажер-тадқиқотчилик учун қабул эълон қилади:


* Наманган муҳандислик-қурилиш институти учун ажратилган мақсадли квота;

** Муқумий номидаги Қўқон давлат педагогика институти учун ажратилган мақсадли квота;

*** Сурҳондарё вилояти ОТМлари учун ажратилган мақсадли квота;

**** Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти учун ажратилган мақсадли квота;

 

Таянч докторантура, мустақил изланувчилик ҳамда стажер-тадқиқотчиликка киришни ҳоҳловчи талабгорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори иловасида кўрсатилган Низом талабларига жавоб бериши ва қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этишлари керак:

-ректор номига ариза;

-қисқача биографик маълумотнома;

-меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

-олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

-нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек  уларнинг нусхалари;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси.

-этакчи олимлардан бирининг уни илмий раҳбар сифатида белгилаш юзасидан ёзма розилиги;

-паспорт нусхаси;

-иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун)

Докторантура ҳамда мустақил изланувчиликка (DSc) киришни ҳоҳловчи талабгорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги
304-сонли қарори иловасида кўрсатилган Низом талабларига жавоб бериши ва қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этишлари керак:

-ректор номига ариза;

-қисқача биографик маълумотнома;

-меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

-олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

-тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун таёрлаган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

-нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек  уларнинг нусхалари;

-паспорт нусхаси;

-иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун)

Ҳужжатлар 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача phd.mininnovation.uz  сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Докторантура, таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка кириш имтиҳонлари 2021 йил 1 – 25 ноябр  кунлари ўтказилади.

Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликда ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар.

Докторантурада ўқиш учун талабгорлар Коллегиал орган томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.

Мурожаат учун манзил: Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси, 7-уй, Тел.
69-228-76-68, +998934964452 (Юлдашева Илмира), +998906411996 (Қодиров Олимжон)

 

Илмий-тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар

                тайёрлаш бўлими.

 

 

 

               Ректор                                                 О.Маматкаримов

Translate »