Очиқ давлат хизмати лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Наманган муҳандислик- технология институтида вилоятдаги қишлоқ ҳўжалиги соҳасида фаолият юритаётган раҳбарлар билан институт талабалари учун давлат фуқаролик хизмати фаолияти билан бевосита танишишга йўналтирилган “Open public service” (“Очиқ давлат хизмати”) тадбири ташкил этилилди.

Тадбир аввалида қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги замонавий текникалар ва маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш маҳсулотлари кўргазмаси намойиши ўтказилди.
Очиқ мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари Шухратжон Тўхтабаев Президентимизнинг ёшлар форумида ҳамда Олий мажлисга мурожаатномаларида ёшларнинг порлоқ келажаги учун билдирган таклиф ва топшириқлари тўғрисида фикр билдириб, мазкур йўналишларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тушунчалар бериш билан бирга, мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар, кадрлар сиёсати соҳасида олиб борилаётган янгиликлар, шунингдек, номзодларни давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона ва объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни танлаб олиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини назарда тутувчи меритократия тамойилини қўлланилаётганлиги, хусусан вилоятимизда ҳам қишлоқ ҳўжалиги ҳамда бюджетдан ташқари Пенция жамғармаси бошқармаларида мавжуд вакант лавозимларига танлов эълон қилинганлиги, танловнинг босқичларидан муваффақиятли ўтган мутахассисларгина лавозимларда ишлаш имкониятига эга бўлиши тўғрисида маълумотлар берилди.

Наманган вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида бугунги кунда эришилаётган ютуқлар ва соҳадаги мавжуд муаммолар, замонавий кадрларга бўлган эҳтиёж, маҳаллий хом ашёларни (пахта ва табиий толаларни) қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, олий таълим муассасаларининг битирувчиларини амалиёт ўташлари учун яратилган шароитлар, келгусида уларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек Наманга муҳандислик-технология институтида Қишлоқ хўжалиги йўналишила таълим олаётган талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.