“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси Наманган муҳандислик-технология институтида давом этди.

Вилоят ҳокимлиги ва “IT-Park” томонидан ташкил этилган бугунги тадбир Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам юқори савияда ташкил этилди. Мазкур лойиҳа институтнинг иқтидорли талабалари, IT соҳасига қизиқиши бор ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Семинарда вилоят ҳокимлигининг ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш маркази раҳбари Б.Ахунбабаев, Наманган муҳандислислик-технология институтининг илмий ишлар ва инновацилар бўйича проректори О.Эргашев, “IT-park” МЧЖ Наманган вилояти филиали директори М.Убайдуллаев ҳамда филиал ходимлари томонидан мазкур соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, талабалар томонидан айнан Наманган муҳандислик-технология институтида “CYBR SPORT”турли бўйича турнирлар ташкил этиш таклифи билдирилди. Тадбир давомида олий ўқув юртлари талабалари ўқув курслари, йўналишлар, талабалар учун имтиёзлар, ўқиш тартиби, дастурий таъминотларни тайёрлаш борасида саволларига тадбир ташкилотчилар томонидан жавоб олди.
Тадбир давомида “IT-Park” тренерлари томонидан “Бир миллион дастурчи” платформаси (https://uzbekcoders.uz)да рўйхатдан ўтиш бўйича амалий тренинг ўтказилди.