+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

2020 йил 6 февраль куни институт фаоллар залида “Коронавирус» инфекцияси қандай касаллик? Коронавирус нима? Қаердан келди? Қандай ҳимояланиш керак? саволларига мутахассислар томонидан талаба-қизларга тушунтириш бериш мақсадида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари С.Исоқов, Олий тоифали врач юқумли касалликлар мутаҳассиси Тўхтаназарова Дилфуза, 1-оила шихоноси шифокори Каримова Назокат, институт псиҳологи Д.Исхақова, институт шифокори С.Исмоилова ҳамда хотин қизлар билан ишлаш бўйича институт бошланғич ташкилоти раиси А.Хусановалар ҳамда факультетнинг барча талаба-қизлари иштирок этдилар. Йиғилган талабаларга коронавирус буйича маълумотлар чиқарилди ва хаводан сақланиш ниқоблари тарқатилди. Шунингдек, мутахассилар томонидан йиғилганларга тегишли профилактик кўрсатмалар бериб ўтилди ҳамда талабаларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар тегишли жавоблар бердилар. Шундан сўнг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича институт бошланғич ташкилоти раиси А.Хусанова келган мехмонларга талабалар ва институт номидан миннатдорчилиг изхор этди ва бундай семинар-тренингларни яна ўтказишлиги бўйича келишиб олинди.