Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 июндаги
ПҚ-3775-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, таълим сифатини янада ошириш мақсадида институтда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан, институтда таълим олаётган талабаларнинг нуфузли хорижий олий таълим муассасалари тўғрисида тасаввурларини кенгайтириш, олий таълим муассасаларида яратилган шароитлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш мақсад қилиб олинди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда 2020 йил 29 январь куни Наманган муҳандислик-теҳнология институти фаоллар залида Корея Республикасининг Yeungnam университетининг профессори Алишер Дедаханов  институтда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун “Organizational strategy and structure”, “How to compose effective persuasive messages” мавзуларида мастер класс ташкил этиб берди.

Мазкур мастер класс талабалар томонидан катта қизиқиш билан тингланди ҳамда қизғин баҳс мунозаларга бой тарзда ўтди. Мастер классда институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  О.Эргашев, “Тиллар” кафедраси мудири Д.Хошимова, иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи А.Эргашев, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи  И.Раҳматов ҳамда 44 нафар иқтидорли талабалар иштирок этдилар.