+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

2020 йил 28 январь куни Наманган муҳандислик-технология институтида ижтимоий-диний вазиятни янада соғломлаштириш юзасидан “Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари” ҳамда «Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ» мавзусларида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари, сиёсатшунос олимлар ҳамда имом хатиблар иштирокида давра сухбати ўтказилди. Наманган мухандислик технология институти ректори О.Маматкаримов, Наманган вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти мудири Мухаммадали Убайдуллаев,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги «Яҳёхон тўра” Жоме масжиди имом хатиби Нурилло Джамалов, Наманган шаҳар ИИБ профилактика инспектори лейтенант Умаржон Нурмаматов, Маънавият ва маърифат ишлари  бўйича проректор М.Қаюмов, Ижтиомий фанлар кафедраси мудири М.Алиханов, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Сайфуллаев, барча факультетларнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари,  Ёшлар иттифоқи институт етакчиси иштирок этди. Давра сухбати давомида интернет оламидаги маънавий таҳдидлар, диний экстремизм ва терроризмнинг тинчлигимизга солаётган хавфи ҳамда хозирги ахборот технологиялари ривожланаётган бир пайтда ёшларни ахборот хуружларидан сақлаш, уларга қарши курашишнинг усуллари хақида батафсил тушунчалар берилди.