+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
24 январь куни Олий мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган мурожаати Наманган муҳандислик технология институти профессор ўитувчилари ва талабалари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Институтнинг мажлислар залида, ўқув биноларининг катта аудитория хоналарида ўрнатилган мониторлар орқали тўғридан-тўғри узатилган намойишни кузатиб борган мингдан ортиқ талаба ва профессор ўқитувчилар томонидан Давлатимиз раҳбарининг олий таълим йўналишида билдирган фикрларига давомли қарсаклар ва илиқ табассум билан муносабат билдирилди.

Президентимиз мурожаатини Наманган мухандислик технология институтида ёритиб борган Ўзбекистон-24 телеканалининг мухбирлари билан суҳбатда Институтимизнинг бир қатор ёшлари мурожаат юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтдилар.

Жумладан, Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинган — 2020 йилда кутиладиган янги зафар ва марралар, Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул сони 2016 йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиши, шу билан бирга давлат грантлари сони ҳам 2 баробарга оширилиши, талаба қизлар учун алоҳида давлат грантлари ажратилиши, ўқишга қабул қилиш тартибининг соддалаштирилиши, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанларни 2 баробарга қисқартирилиши,  6 та йўналиш бўйича олий маълумот олиш муддати 3 йилга ўзгартирилиши, олий таълим муассасаларига кириш учун синовлар йил давомида ўтказилиши ва мувофаққиятли ўтган ўқувчиларга гувоҳномалар берилиши, қабул пайтида талабаларнинг она тилини билишлари бўйича миллий синов тизимини жорий этилиши, ҳар бир олий таълим муассасаси ривожланган ҳорижий мамлакатлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиши каби янгиликлар муносабат билдириб ўтган ёшларни тўлқинлантирган мавзуларга айланиб кетди.