ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВУЧИ ЁШЛАР, ТАЛАБАЛАР, ЁШ ПЕДАГОГЛАР ВА КОРХОНАЛАРНИНГ ЁШ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН

<<ROBOTUZ 2020>> РОБОТОТЕХНИКА РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ!

          Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 2020 йилнинг 11-12 март  кунлари

 <<ROBOT-UZ 2020>>  робототехника соҳасида иқтидорли ўқувчилар ва талабалар, ёш педагог ва олимлар, ҳамда корхоналарнинг ёш мутахасислари учун  Республика танловини ўтказилишини эълон қилади.

          Республика танловининг мақсади робототехника соҳасидаги иқтидорли ёшлар орасида илмий-техник ижодкорликни  оммалаштириш, муҳандислик касбларининг обро-эътиборининг юксалтириш, ёшларнинг инновация ва замонавий технологиялар сохаларига бўлган қизиқишларини рағбартлантириш.

          Робототехник  ишланмалар яратиш ва сохани оммалаштириш билан шуғулланувчи ўқувчилар, талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар, ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари танлов иштирокчилари бўлиши мумкун.

          Мусобақалар ТошДТУ Бош биносининг Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказида 9-15 ёшдаги ўқувчилар орасида алохида ва 16-25 ёшдаги иштирокчилар орасида алоҳида ўтказилади.

              <<ROBOT-UZ 2020>> танлови доирасида қуйидаги йўналишларда мусобақалар ўтказилади:

          9-15 ёшдаги ўқувчилар орасида

  • Робо Футбол
  • Робо Сумо
  • Кегельринг

Хар бир йўналишда учта совринли ўйинлар ўйналади. I, II ва III ўринларниэгаллаган танлов ғолиблари диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирланади.

     16-25 ёшдаги иштирокчилар орасида

  • Фойдали иш бажарувчи роботлар танлови;
  • Мобиль роботлар пойгаси;
  • Робо Футбол;
  • Робо Сумо;
  • Интеллект даражасини намойиш қилиш.

Ҳар бир йўналишда  I, II ва III ўринларни эгаллаган танлов ғолиблари диплом ва пул мукофати билан тақдирланади.

     Алоҳида эьтироф этилган ишланмалар муаллифлари хомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади. Барча иштирокчилар ва уларнинг рахбарларига сертификатлар берилади.

     Танлов шартлари ва бошқа маълумотлар билан университетнинг www.tdtu.uz веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

     Манзил Тошкент шахри, Университет кўчаси, 2а, “ТошДТУ Ёшлар иттифоқи”, тел (71)227-19-47 , (94)656-89-19,                        телеграм:   + 99897 297-40-97   

Ариза бериш тартиби қуйидагича:

<<ROBOT-UZ 2020>> танловида қатнашиш учун номзодлар қуйида келтирилган шаклдаги ариза тўлдириб, 2020 йилнинг 1 мартигача robot_2020_tdtu@mail.ru электрон манзилга юборишлари лозим.

<<ROBOT-UZ 2020>>

Танловда қатнашиш учун Ариза <<____>> ________ 2020 й.

     Ташкилотни тўлиқ номи …..

     Манзил, телефон, электрон манзил…

     Қатнашувчи(лар) Ф.И.Ш. (тўлиқ) ва туғулган санаси…

     Иштирокчи тайёрлаган педагогнинг ФИШ(тўлиқ) ва контактлари (телефон, электрон манзили)…

     Танловнинг___________________________ йўналишида иштирок этиш учун.

          Корхона ёки муассаса рахбари имзоси ___________________