+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

2020 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигини 28 йиллиги ҳамда Ватан химоячилар куни байрами муносабати билан Вилоят Баркамол авлод болалар спорт мактаби, институт ахборот ресурс маркази, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва институтнинг барча факультет мутасадди раҳбарлари ҳамкорлигида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Ташкил этилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, талаба-ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдишди. Тадбир давомида ахборот ресурс маркази томонидан китоблар тақдимоти, Дизайн таълим йўналиши томонидан Ватан ҳимоячилар куни байрами акс этган расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Шундан сўнг иқтидорли талабалар томонидан куй ва қўшиқлар, Ватанни тараннум этувчи ҳамда ҳарбийларга бағишланган шерлар билан бошланди. Тадбир давомида институт ҚВЗ жамоаси “Ҳарбийча ҳазил бағи” номланган чиқиши, Дизайн таълим йўналиши талабаси Юрсиналиева Гўзалойнинг “Ҳарбийларга эҳтиром” номли либослар коллексияси, ҚВЗ қизлар жамоаси ва ёш ижодкор санат ва мусиқа мактаби ўқувчиси Мирзаев Алимардон ижросидаги куй-қўшиқлар билан йиғилганларга ўзгача завқ баҳшида этди. Тадбир сўнгида институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор О.Эргашев сўз олиб йиғилганларни Ватан ҳимоячилар куни билан табриклаб тадбир иштирокчиларига институт номидан фаҳрий ёрлиғ ва эсдалик совғалар тақдим этди.