2020 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигини 28 йиллиги ҳамда Ватан химоячилар куни байрами билан Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган муассасалар ва ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда Наманган шаҳар Авсоналар водийси мажмуасидан Вилоят ҳокимлиги 3-фаввора кўнгилочар майдонига қадар Спортнинг енгил отлетика тури бўйича “Марафон” ташкил этилди. Ташкил этилган марофонда институтнинг барча факультетларидан кўнгилли спортчи ёшлар иштирок этди. Ташкил этилган марофонда институт ёшлари фаол иштирок этиб 40 зиёд ташкилотлардан олий таълим муассасалари ўртасида юқори натижада ва харбийлар ҳамда спорт клублари спортчиларидан маррага 10-иштирокчи бўлиб етиб келди. Шунингдек марафондан сўнг 3-фаввора майдонида Наманган вилояти Ҳарбий қисмларининг ҳарбий техникалари ва ҳарбий қуроллари кўргазмаси бўлиб ўтди. Ташкил этилган байрам марафонида институтдан жами 150 нафар талабалар иштирок этди.