+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

2020 йилнинг 10 январь куни Наманган муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Марказий банк ва тижорат банклари ҳамда институтнинг “Саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва иқтисоди”, “Маркетинг” кафедралари профессор-ўқитувчилари, 5230100-“Иқтисодиёт”, 5320300-“Технологик машиналар ва жиҳозлар” таълим йўналишларининг 4-курс талабалари, тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот тарзида махсус семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда “Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази” директори У. Камалетдинов, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Наманган вилоят бўлими вакили А. Ўлмасов ҳамда бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркор С. Нўъмоновлар ўзларининг қизиқарли маъруза ва “Маҳорат дарс”лари билан иштирок этишди. Шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари таркибидан  иқтисод фанлари номзодлари, доцентлар Р. Исмоилов, Б. Дедажанов, М. Бўстонов ва катта ўқитувчи Н. Турсуновлар шаҳар ва туманларда ташкил этиладиган “Бизнесга 7 қадам” семинарлари бўйича “тренинг ўтказувчи ўқитувчилар” сифатида танлаб олиндилар ва уларга тренинг ўтказиш бўйича йўл-йўриқлар,  тушунтиришлар бериб ўтилди.

Семинар тренингда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга қизиққан талаба ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича йўл йўриқлар  кўрсатиб ўтилди.