Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Кексаларни эъзозлашдек азалий қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш улуғлангани боис жаҳон аҳли бизга ҳавас билан қарайди. Истиқлол туфайли қария нуронийни қадрлаш ишлари олиб борилди. 2002 йил “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилинганлиги, 2015 йилни мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлигини  ҳам савобли ва хайрли ишлардан бири деб қайд этиш ўринлидир.

Дарҳақиқат, ёши улуғ отахон-у онахонларни қадр этиш, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиш бизнинг узоқ асрлик урф-одатларимиз, анъаналаримиз, яшаш тарзимизнинг ажралмас бир бўлагига айланган. биринчи навбатда кекса авлод вакилларига бўлган ғамхўрлик ва эътиборни кучайтиришга қаратилгандир. Вилоятимиздаги ушбу саховат уйида ҳам 17 нафар кекса отахон ва онахонларимиз иъстиқомат қилмоқдалар. Бугун ўтказилган тадбир ҳам кекса-нуронийларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром, ёшларимизни савоб, эзгу ишларни одат қилиш руҳида тарбиялашда айни амалдир.