Ўзбекистон Республикасининг Қуролли кучлари ташкил топганининг 28 муносабати институтимизнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси” факультети талабалари билан собиқ Афғон уруши қатнашчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Адашев Ғофуржон Вилоят “Афғончилар уюшмаси” бошлиғи ўринбосари, Ғофуров Рахимжон Афғон уруши қатнашчиси-танкист, Валихонов Аюбхон Афғон уруши қатнашчиси-снайперчи иштирок этдилар. Улар йиғилган талабаларга афғон уруши  воқеаларини, бугунги тинчлик кунларини қадрлаш, таълим олиш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир қизиқарли тарзда бўлиб ўтиб, унда 6бу-18 гуруҳ талабалари Абдулхамидова Машхура, Рўзибоев Ёқубжон, 8ву-17 гуруҳ талабаларидан Қурбонов Адхам ва Нуриддинова Дилдоралар сўзга чиқиб тадбир қатнашчиларини байрам билан чин қалбдан табриклаб шоирларимиз Абдулла Орипов ва Мухаммад Юсуфнинг “Ватан”, “Йигитлар” ва “Юрт”  каби шеърларидан  парчалар ўқиб эшиттиришди. Тадбир талабаларда катта таъсурот қолдирди.