14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан жорий йилнинг 8-январ куни Вилоят хокимлиги ташаббуси билан «ОКЕАН» сув спорт мажмуасида «Армия-давлат таянчи, тинчлик кафолати» мавзусида тадбир ўтказилди Тадбирда «Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги” каби юрт тинчигини сақловчи органлар ва харбий қисмлар фаол иштрок этишди. Унда вилоят хокимининг ўринбосари П.Ж.Маткаримов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Қуролли кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги билан тадбир иштрокчиларини табриклади.  У ўз сўзида юртимизни босқинчилардан мухофаза қилиш каби олижаноб мақсад йўлида мардонавор қўшинлар шакилланганлигини. Жалолиддин Мангуберди ва Темур Малик сингари жасур лашкарбошчиларининг номлари миннатдор халқимиз юрагидан ижобий жой олганлигин таъкидлади. Айниқса дунёнинг биринчи мунтазам армиясини тузган Сохибқирон бобомиз Амур Темурининг харбий сохадаги ўгитлари хали ҳам аскарларимизга қўлланма бўлиб келаётганлиги бунинг яққол мисоли бўлиб келаётганлигини билдири.

Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Унда қатнашчилар гурухлар бўйича 50 ва 100 метрга сузиш, душманга нисбатан қўлланиладиган харбий харакатлари, ва қурол яроқ аслахаларидан фойдаланиш каби чиқишларини намойиш этишди. Тадбирда Наманган мухандислик технология институтининг 200 нафар талабалари иштирок этишди.   Шу билан бир қаторда «Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари технологияси 8у-19 гуруҳ талабалари ҳам қатнашиб уларни ватанга муносиб фарзанд бўлишига, юрт тинчилиги ва уни авайлаб асрашга бўлган иштиёқи яна бир бор орти десак муболаға бўлмайди.