2019 йил 28 декабрь куни Наманган шаҳар “Диёр” тантаналар мажмуасида институтнинг барча профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимлари иштирокида “Янги йил” қутлуғ бўлсин шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда институт ректори ф-м.ф.д., проффесор, Ўзбекистон Олий мажлис аъзоси сенатор О.О.Маматкаримов сўз олиб йиғилганларни кириб келаётган “Янги 2020 йил” билан самимий табриклаб институт мехнат жамоасига янги йилда кўп қирраларда юқори зафарлар ва барчага соғлиқ саломатлик тилади. Шунингдек институт ректори ўзининг жорий йилда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишларида фаол иштирок этиб алоҳида намуна кўрсатган ҳамда жамоат  ва ободонлаштириш ишларида юқори ташкилотчилиги, ободонлаштириш жамоат ишларида фаол иштироки, намунали фаолият кўрсатиб келаётгини ҳамда жамоатчилик ишларида фаол бўлган ва жорий йилда муваффақиятли ҳимоя қилган, таянч доктарантурага кирган ўқитувчилар ҳамда Таянч доктарантурага бошқа олий таълим муассасасига кирган профессор-ўқитувчилар, Таянч докторантурага чет элга ўқишга кирган ўқитувчиларни институт мехнат жамоаси номидан тақдирладилар. Тақдирланганларга бунданда юқори зафарларга эришишларида самимий тилакларини изхор этдилар.

Тақдирланганларни институт фахрийларидан Кимё кафедраси доцент и О.Абдуалимов хамда Физика кафедраси мудири П.Усманов домлалар ўз тилакларини изхор этиб юқори натижага эришган профессор-ўқитувчиларни ва янги натижага эришиш йўлидан кетаётган профессор-ўқитувчиларни янги йилда кўп муваффақиятларга эришишлари ва ушбу харакатларда хеч қандай қийинчиликларга дуч келмасликлари ҳамда дуч келган тақдирда кучли мехнат самараси ютуқларидан чарчамасликлари тўғрисида ўз фикрларини билдириб, чин дилдан юқори натижаларга эришишларини тилаб самимий фикрларини изхор этдилар. Тадбир куй-қўшиқлар билан давом этиб турли хил кўринишдаги бадиий ўйинлар, лоторея ўйинлари ташкил этилиб янги йил байрами йиғилганларга мазмунли ўтишида муносиб ўрин тутди.