Институтда жорий йилнинг 26 декабрь куни профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар учун сифатли ва арзон озиқ-овқат ярмаркалари ўтказилди. Жумладан, ярмаркада асосан 4 та чорва хайвони сўйилиб жами 820 кг мол гўшти профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларга тарқатилди. Шунингдек ярмаркада 200 кг лимон, 2 тонна  картошка,  1 тонна сабзи, 1 тонна пиёз, 200 кг ошқовоқ, 100 кг турп,  250  кг асал, 200 флейка тухум махсулотлари кўтаринкилик рухда тарқатилди.