16 декабр куни соат 1000 да Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.30.05.2018.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинар йиғилиши институтнинг биринчи биноси, кичик мажлислар залида хонада бўлиб ўтади. 

Кун тартибидаги асосий масала изланувчи: Эргашев Жамолиддин Саматовичнинг т.ф.д., профессор Хамид Турсунович Ахмедходжаев маслахатчилигида  бажарган –“Пахта толасининг дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш мақсадида тола ажратиш жараёнининг самарали технологиясини яратиш”  05.06.02 «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» ихтисослиги, техника фанлари cоҳасида фан доктори (DSc) диссертация иши муҳокамаси.