+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

2019 йил 10 декабр куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан, Наманган шаҳрида жойлашган Паҳлавон спорт мажмуасида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 400 нафар институт талаба ёшлари ва профессор ўқитувчилари фаол иштирок этишди.  

10 декабрь куни Институтнинг барча гурухларида ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда дарс бошланишидан олдин Давлат мадҳиясини куйлаш билан бошланди.

10 декабрь куни факультет талаба ёшлар  ўртасида “Мадҳия – она Ватаним, буюк халқим тараннуми!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловда хар бир факультетдан 230 ортиқ иқтидорли талаба ёшлар иштирок этишди.

10 декабрь куни Институт ахборот-ресурс марказида “Ватан нимадан бошланади?” мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Унда профессор ўқитувчилар ва талаба ёшлар муносиб иштирок этишди. Кўргазмага 1200 дан ортиқ талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар ташриф буюрдилар. 10 декабрь куни Институт фаоллар залида ижтимоий гуманитар кафедраси ва Ёшлар иттифоқи билан “Ватаним мадҳияси-фахрим, ғурурим!” шиори остида давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатида 250 нафар талаба ёшлар фаол иштирок этди.