Наманган вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги йиғилиш баёнида кўзда тутилган топшириқларни амалга ошириш бўйича Наманган муҳандислик технология институти томонидан 3 декабр “Халқаро ногиронларни химоя қилиш куни” муносабати билан  2019 йил 3 декабр куни Косонсой туманидаги 45-сонли имконияти чекланган болалар мактаб интернатида тадбир ташкил этилди. Мактаб интернети тарбияланувчиларига Наманган муҳандислик технология институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори М.Қаюмов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ғ.Хидиров, Енгил саноат факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини С.Исоқов, Автоматика ва энергетика факультети  ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Э.Алиевлар томонидан 200 дона китоб тақдим этилди шу билан бирга Косонсой тумани Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда мактаб интернати тарбияланувчиларига кўнгилочар тадбир намойиш этилди. Тадбирни НамМТИ ёшлар билан ишлаш бўйича проректор М.Қаюмов очиб берди. Тадбир давомида иқтидорли ёшлар томонидан куй-қўшиқлар куйланди ва бу тадбирга йиғилган болажонларнинг олқишларига сазовор бўлди.