Жорий йилнинг 22-23 ноябр кунлари Наманган муҳандислик-технология институти хузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.30.05.2018.Т.66.01 ихтисослаштирилган кенгашда уч нафар илмий-тадқиқотчиларни диссертация ҳимоялари бўлиб ўтди. Жумладан:

– Институтнинг “Технологик машиналар ва жихозлар” кафедраси катта ўқитувчиси Тадаева Елена Владимировнанинг “Пахтанинг табиий хусусиятларига таъсир қилмасдан майда ифлосликларни тозаловчи қурилмани яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш” мавзусидаги 
05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация иши;

– Андижон машинасизлик институти илмий-тадқиқотчиси Сулаймонов Шарифжон Абдуманнобовичнинг “Сиртни фаоллаштирувчи моддалар асосида пиллани сақлаш ва чувиш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация иши; – Институтнинг “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технолгияси” кафедраси доценти Ғайбназаров Эгамназар Эрйигитовичнинг “Машинада терилган ва паст навли пахтани қайта ишлашга тайёрлаш технологиясини яратиш” мавзусидаги  05.06.02. тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация ишлари мувофаққиятли ҳимоя қилинди.