2019 йил 17 ноябр куни “Аisha Home Textile” корхонасида Ҳалқ демократик партияси вилоят Кенгаши, Наманган муҳандислик-техналогия институти ҳамда “Аisha Home Textile” корхонаси раҳбарлари ўртасида олий таълим илм-фан-ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни янада кучайтириш, институтда таълим жараёнини янада яхшилаш ва тўқимачилик саноатига таёрланаётган кадрлар сифатини ошириш бўйича Меморандум имзоланди.

“Аisha Home Textile” корхонаси бугунги кунда нафақат Наманганда, балки мамлакатимиз ва ҳорижда нуфузи ортиб бормоқда.

Мазкур корхона ўз фаолиятини 2013 йилда маҳаллий бозорга маҳсулот сотишдан бошлаган бўлса, ҳозирда маҳсулотларнинг 90 фоизи Россия, Украина, Бeларусия, Полша, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда. «Аisha Home Textile” корхонаси ҳар йили халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиб, Eвропа бозорида ўзининг муносиб имиджини яратмоқда.

Ҳозирда корхона томонидан йилига 300-350 тонна тукли ва вафли сочиқлар, махсус салфеткалар, покриваллар, махсус душ ҳалатлари, сауна жамланмалари каби тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Тадбирда Наманган муҳандислик-техналогия институти профессор-ўқитувчилари, тўқимачилик ва тикув соҳаларида таҳсил олаётган талабалар, Ҳалқ демократик партияси вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этдилар.