Жамоа аъзолари билан институт олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни институтнинг фаоллар залида раҳбар ва ишчи-ходимлар, профессор-ўқитувчилар иштирокида кенгайтирилган Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни институт ректори О.Маматкаримов очиб, кун тартибидаги масалалар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди. Йиғилиш аввалида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган йиғилиш тафсилотлари акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

Намойиш этилган видео лавҳа бўйича институт ректори О.Маматкаримов, ўқув ишлари бўйича проректор Р.Исраилов ва бошқа профессор-ўқитувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Шундан сўнг, институт ректори О.Маматкаримов томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар, уларни амалга ошириш чоралари, институтда коррупцияни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича маърузаси тингланди.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”ни ижросини таъминлаш бўйича институтда йўл харитаси ишлаб чиқиш, институтни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингига киритиш, кадрлар сифатини ошириш, илмий салоҳиятни ошириш, халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши кўламини кенгайтириш, институт журналини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш ҳамда кредит-модуль тизимига ўтиш чораларини кўриш вазифалари муҳокама этилди.

Келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.