“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси” факультетида 30 октябрь куни “Она замин саҳовати” кўрик танлови  ўтказилди. Танловда  27 та академик гуруҳлар иштирок этди. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларни ва Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 та ташаббусни  ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, талабаларни ўз мутахассисликларига бўлган қизиқишларидан келиб чиқиб агросаноат тизимига етук мутахассис кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий салоҳиятини ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Кўрик танлови “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари технологияси” факултети талаба ёшлари ташаббуси билан ўтказилиши белгиланган бўлиб икки босқичда ўтказилди.

1-Босқич. 29 октябрь куни. Институтда ажратилган майдонни ҳар бир гуруҳ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (соат 10.00 гача) билан безатилди. Ҳар бир гуруҳдан бир нафар иштирокчи миллий либосда кийиниб берилган саволларга жавоб бердилар. Бу жараёнда:

Безатилишда қуйидаги номинацияларга алоҳида эътибор қаратилди:

  –  Барча сифатга эга бўлган мевалар ҳамда илмий ишланмалар учун;

  – Энг яхши дизайн  учун;

-Тегишли мева тури бўйича навлар хилма ҳиллиги.

– Наманганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини самарали олиб бораётган корхона фаолияти таҳлили учун. Бундай ташқари талабаларнинг мавзу доирасидаги ташаббуслари ҳам инобатга олинди.2-Босқич. 30 октябр. Фаоллар залида ўтказилади. (дарсдан сўнг) Факультет ҚЗ клубининг чиқишлари. Гуруҳларнинг бадиий чиқишлари (рақс, шеър ва хк)  ва савол-жавоблар ташкил қилинди. Танлов жуда қизиқарли ўтди. Гуруҳ мураббийларидан А. Мирзаев, Ш.Ҳакимов, А. Хусанова, М.Кенжаева, Ш. Исаев, М.Абдураҳмонов раҳбарлигидаги гуруҳлар фаол иштирок этдилар.  Институтимизга Малайзия Халқаро Ислом университетидан ташриф буюрган 11 нафар талаба меҳмонларнинг ташрифи танловга ўзгача файз киритди. Танлов ғолиблари институт раҳбариятини совғалари билан тақдирландилар.