2019 йил 22 октябр куни институтда “UzAutoComponents” МЧЖ илмий тадқиқот ва тажрибавий конструкторлик ишлари бўйича бош мутахассиси У.Хожиматов ва етакчи мутахассиси М.Парпиевлар иштирокида институт жамоаси билан ҳамкорликда келгусида автомобилсозлик, машинасозлик муҳандислиги,  робототехника,  автоматлаштириш, илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлаш, ёш олимлар илмий салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида институтнинг “Технологик машина ва жихозлар”, “Технологик жараёнларни автомалшалтириш ва бошқариш ва информацион технологиялар”, “Энергетика” ва “Умумтехника” кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирокида семинар ўтказилди.  Семинар давомида “UzAutoComponents” МЧЖ илмий тадқиқот ва тажрибавий конструкторлик ишлари бўйича бош етакчи мутахассиси М.Парпиев компания таркибига кирувчи 22 та корхоналар билан таништириб, уларда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Келгусида институт профессор-ўқитувчилари ушбу компания билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олишди.