Наманган муҳандислик-технология институтининг Ю.А. Гагарин номидаги Саратов давлат техника университети билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурини 2019/2020-ўқув йили юкламасига мувофиқ 3 та таълим йўналишида мутахассислик фанлардан ҳамкор институтдан он-лайн маърузалар ўтиш учун профессор-ўқитувчилар жалб этилган.

Россия федерацияси, Ю.А.Гагарин номидаги Саратов давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорликдақўшма дастур доирасида он-лайн маърузалар олиб бориш учун дарс жадвали тасдиқланган. 2019 йил 16 октябр куни 5311000-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш таълим йўналиши учун режага мувофиқ ҳамкор институтдан доцент Тихонов Денис Александрович онлайн маъруза ўтказди.

Маърузачи “Физические процессы обработки материалов” фани бўйича талабаларга биринчи маърузасини бошлади. Ушбу фан бўйича  маъруза машғулоти 36 соатни ташкил этиб, семестр мобайнида маърузаларни шу тарзда юқори савияда олиб борилиши режалаштирилган. 

Он-лайн маъруза талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Бундай маърузаларни Кимёвий технология ва Озиқ-овқат ишлаб чиқариш машина аппаратлари таълим йўналишларида ҳам олиб бориш режалаштирилган. Ҳамкор институт билан тасдиқланган дарс жадвалига мувофиқ амалга ошириб борилади.