2019 йил 17 октябр куни институтда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги “Интеллектуал мулк консультатив маркази” давлат унитар корхонаси мутахассиcлари А.Ж.Ўринбоев ҳамда С.А.Рахмоновлар иштирокида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошираётган тадқиқотчилар, докторантлар ҳамда 1-курс магистратура талабалари билан “Ихтиро ва фойдали моделларга талабнома тузиш (тавсиф, реферат, формулалар)”, “Чизма талаблари” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда вилоятдаги Олий таълим муассасаларидан ҳам тадқиқотчилар иштирок этишди. Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк агетнлиги “Интеллектуал мулк консультатив маркази” давлат унитар корхонаси мутахассиси А.Ж.Ўринбоев томонидан иштирокчиларга ихтиро ва фойдали моделлар учун талабнома тўлдириш тартиблари, тавсифнома, реферат, формулалар ҳамда чизма талабларини шакллантириш бўйича батафсил маълумотлар берилди. Семинар қизиқарли, савол-жавобларга бой ўтди.