Конференцияда бир қатор ишланмалар муҳокама қилинди ва энг яхши деб топилган 9 та ишланма (ҳар бир йўналиш бўйича 3 тадан) муаллифлари аниқланади ҳамда улар Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

1-ўрин.
Гулчирой Рахмонова – Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг методист-психологи.
Наргиза Муллабоева – Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчиси.
Зироатхон Дехқонова – Фарғона вилояти Бешарик туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабининг амалиётчи-психологи.

2-ўрин.
Зебинисо Эгамберганова – Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 12-сонли умумтаълим мактабининг амалиётчи-психологи.
Зарнигор Олтинова – Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 26-сонли умумтаълим мактабининг амалиётчи-психологи.
Мадина Жумабоева – Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабининг амалиётчи-психологи.

3-ўрин.
Мухаббат Рихсиева – Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасининг методист-психологи.
Гулнор Джумаева – Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-сонли умумтаълим мактабининг амалиётчи-психологи.
Дилдора Алибоева – Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабининг амалиётчи-психологи.