Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25 февраль 2019 йилдаги 133-ф сонли Фармойишига асосан 2019 йил 20-21 октябрь кунлари Наманган муҳандислик-технология институтида Кимё, озиқ-овқат ва кимёвий технологияларни такомиллаштиришда инновацион ғоялар мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Илмий-амалий анжуманда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган:

  • Кимё фанини ўқитишда инновацион-педагогик технологиялар;
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни қайта ишлашда инновацион технологиялар;
  • Инновацион ғоялар ва янги технологияларни жорий этиш орқали кимё саноати самарадорлигини ошириш
  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳамда қайта ишлашда замонавий инновацион ғоялар.

Мақолаларга қўйиладиган талаблар:

Мақола 4 бетдан кўп бўлмаган ҳолда, 1,5 интервалда (чапдан 2,5 см, юқоридан 2 см, қуйидан 2 см, ўнг томондан 1,5 см, варақ бичими А4 форматда, 210х297мм), Microsoft Word муҳарририда, матнлар Times New Roman, 14 ўлчамли шрифтда. Мавзу бош ҳарфларда қорайтирилиб, варақнинг ўртасига ёзилади, кейинги қаторларга муаллифнинг исми-шарифи, илмий даражаси ёки илмий унвони, иш жойи қавс ичида, курсив ҳолатда ёзилади, конференция шўъбаси, телефон рақами ва аннотация кўрсатилади, сақлашда шўъба рақами ва муаллиф фамилияси ёзилади. (Масалан: 1.Абдуллаева.doc)

 Мақола матни илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган ҳамда унга соҳалар бўйича экспертиза хулосаси билан бирга қабул қилинади. Шу билан бирга, ташкилий қўмита мақолани қўшимча равишда тақризга тақдим этиши ва ушбу тақриз натижалари асосида мақолани чоп этиш масаласи бўйича тегишли қарорга келиши мумкин.

Мақоладаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғрилигига муаллифлар масъулдир.

Мақолада албатта жадвал (чизма ёки расм)лар манбалари аниқ кўрсатилиши, қисқартма сўзларга изоҳ берилиши лозим.

Мақола ичидаги ҳаволалар “[1]” каби тартибда белгиланади. Мақола сўнгида фойдаланилган адабиётлар фойдаланиш кетма-кетлиги бўйича ёзилиши керак.

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар ташкилий қўмита томонидан кўриб чиқилмайди ва тўпламга киритилмайди.

Мақола ўзбек ёки рус тилида қоғоз ва электрон вариантларда 2019 йил 15 октябрга қадарилмий бўлимда қабул қилинади.

маъсул: Рахимов Умиджон Юнусжанович

-маълумот учун тел: +99893 4020033, e-mail: rumid8887@mail.ru

           -материалларни телеграмм орқали: +99893 4020033, +99899 9700333 рақамига юборишингиз мумкин.

Тақдим этилган мақола қабул қилингандан сўнг, ҳар бир мақола учун 20 000 сўм тўланади.

Ташкилий қўмита манзили: Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси 7-уй, НамМТИ “Озиқ-овқат технологияси” кафедраси 3-бино, -қават, Илмий бўлим, тел: (+99869) 228-76-68.

            Мулоқот учун алоқа хизматлари:

            Координатор: О.Маллабаев, тел.: (+99869) 228-76-68, Е-mail: omallabayev@mail.ru

ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ МАНЗИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона Ғазначилиги

ҳ/р: 23402000300100001010 ИНН: 201122919

МФО: 00014 Марказий банк ББ-ХККМ Тошкент шаҳри

Ш/ХВ 4001 1086 0144 0179 5010 0079 003

Наманган муҳандислик-технология институти

ОКОНХ: 92110;

ИНН: 200055908

Тўлов мақсади: НамМТИ Кимё, Озиқ-овқат технологияси, Кимёвий технология республика конференцияси деб кўрсатиш шарт.