Дизайн кафедраси ассистент Назаров Абдулвоҳид 20-сентябр куни Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 23 август куни халқ таьлими вакилларига видеоселектр йиғилиши орқали берган топшириқларидан келиб чиқиб, Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилаëтган 5 та ташаббус юзасидан ва институтни мактабларда семинар дарслар ташкил етиш лойиҳаси асосида тасвирий санъат ва дизайн йўналишлари бўйича назарий дарс ташкил этилди. Шу ўринда 6-синфдан 11-синфгача бўлган синфларга кириб атрофлича тушунчалар берилди. Ўқувчилар қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. 8-а синфда эса тасвирий санъат ва дизайн соҳалари бўйича дарслар ташкил этилди. Соҳа юзасидан кенг тушунчалар берилди ва шу кунлардаги соҳа ривожи ва янгиликлари юзасидан болалар билан атрофлича суҳбат ўтказилди.