Наманган муҳандислик-технология институти 2020 йил учун олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича қуйидаги ихтисосликларга таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилади.
№ | Ихтисолик шифри | Ихтисослик номи |
1. | 01.04.10 | Ярим ўтказгичлар физикаси |
2. | 02.00.17 | Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари |
3. | 05.02.03 | Технологик машиналар, роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари |
4. | 05.06.02 | Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш |
5. | 05.06.04 | Тикув буюмлари ва костюм дизайни |
6. | 08.00.11 | Маркетинг |
7. | 08.00.13 | Менежмент |
Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка даъвогарлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак ҳамда қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Институт ректори номига ариза.
- Шахсий варақа ва таржимаи ҳол.
- Етакчи олимлардан бирининг уни илмий раҳбар сифатида белгилаш юзасидан ёзма розилиги.
- Тиббий маълумотнома (086-шакл).
- 4х6 ўлчамдаги 4 дона фотосурат.
- Паспорт нусхаси.
- Қисқача биографик маълумотнома.
- Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси.
- Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари
Ҳужжатлар 2019 йил 15 сентябрдан 15 октябргача НамМТИ илмий бўлимида қабул қилинади.
КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ҚУЙИДАГИ ФАНЛАРДАН ЎТКАЗИЛАДИ:
- Мутахасислик фани
2. Чет тили (Таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил)
Имтиҳонлар 2019 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади.
Мурожаат учун манзил: Наманган шаҳар, Косонсой кўчаси, 7-уй.
Наманган муҳандислик-технология институти,
Илмий бўлим, 3-бино, 4-қават, 347-хона
Телефонлар: (8369) 228-76-68, (+99894) 270–77–22