Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида таълим сифатини яхшилаш, олий таълим муассасаларига абитурентлар қамровини кенгайтириш ҳамда ўқитувчи ходимлар малакасини ошириш бўйича белгиллаб берган вазифалар ижросини таъминлаш борасида
Наманган муҳандислик-технология инстиутути томонидан бир қатор салмоқли ишлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг  ___ сентябр куни институтга бириктирилган
Наманган шаҳридаги мавжуд умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган
65 нафардан зиёд ўқитувчи ходимлар учун “Хуш келибсиз институтимизга” шиори остида институт бўйлаб мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш мақсадида очиқ эшиклар куни лойихаси ўтказилди.

Дастлаб, очиқ эшиклар кунида институт бўйлаб экскурсия ташкиллаштирилди ҳамда амалга оширилаётган ислохотлар тўғрисида тўлақонли маъулмот бериш учун эркин давра сухбати ўтказилди.
Лойиха давомида меҳмон сифатида ташриф буюрган ўқитувчилар ўзларини қизиқтираётган барча саволларга масъул мутахасислар томонидан жавоб олдилар.

Бундан ташқари, ўқувчи ва талабаларни ўқитишнинг янги педагогик технологияларини қўллаш борасида ўқитувчиларнинг билим ва тажрибаларини яхшилашга қаратилган “Таълимнинг янги методикаси ва истиқболлар” мавзусида малакали профессор ўқитувчилар томонидан семинар-тренинг ўтказилди. Бу каби амалий ишлар самараси мамлакатимиз тараққиётининг асосий пойдевори бўлиб хизмат қилади.