Наманган муҳандислик-технология институти раҳбарияти ҳамда институтнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича” илгари сурган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда талаба ёшларнинг туризм маданиятини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 15 сентябр куни “Welcome to Namangan” шиори остида қўшни ва узоқ вилоятлардан талабаликка қабул қилинган биринчи босқич талабалари учун Наманган вилоятидаги мавжуд тарихий ёдгорликлар ва замонавий кўринишдаги аҳолига хизмат кўрсатувчи комплексларга саёхат ташкил этилди.

Саёхатнинг илк манзили Тўрақўрғон туманида жойлашган “Исоқхон Тўра Ибрат” мажмуаси бўлди. Бу ерда талабаларга Исоқхон Тўра Ибратнинг ҳаёти ва ижоди, амалга оширган эзгу ислоҳотлари тўғрисида кўплаб тарихий манбалар асосида батафсил маълумотлар берилди. Шундан сўнг талабалар саёҳатнинг кейинги манзили бўлган Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” кўнгилочар масканига ҳам ташриф буюрдилар. Бу ерда ҳам “Афсоналар водийси”нинг ташкил этилиши, ундаги мавжуд аҳолига хизмат кўрсатувчи замонавий комплекслар, унинг меъморчилик салоҳияти, истиқболдаги режа ва лойиҳалари ҳамда кўплаб қизиқарли маълумотлар хусусида талабаларга батафсил тушунчалар берилди. Шунинг билан “Welcome to Namangan” шиори остида талабалар учун Наманган вилояти бўйлаб ташкил этилган саёхат ўз ниҳоясига етди. Саёҳат қизиқарли савол-жавоблар ва позитив кайфият билан юқори савияда ташкил этилди. Саёҳатда 120 нафарга яқин қўшни ва узоқ вилоятлардан талабаликка қабул қилинган биринчи босқич талабалари иштирок этдилар.