Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги 87-01-573-сонли топшириқ хатида белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан 12 сентябрь куни Институт ректори О.Маматкаримов рахбарлигида барча проректор, декан, кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқларига, 13 сентябрь куни   институт катта мажлислар залида  ўқув ишлари проректори рахбарлигида факультет деканлари, декан муовунлари, гурух мураббийлари ва сардорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматларини белгиланганлиги, ҳамда талабаларга тўлов-контракт маблағларини тўлашда яратилган қулайликлар, “стипендияли” ва “стипендиясиз” шартномалар тузиш ва тўловни ойма-ой тўлаш тартиби жорий этилганлиги ва бу борада стипендия белгилаш ва тўлов муддатларини белгилаш бўйича институт ректори ваколатлари, стипендияларга қўшимча 50 фоизгача устама белгилаш каби имтиёзлар тушинтирилди.

Талбалар билан ўтказилган йиғилишда 2019 йил 10 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжумани ҳамда 11 сентабрь куни “Ўзбекистон-24” телеканалида намойиш этилган “Ислоҳотлар самараси” кўрсатуви қўйиб берилди.

 Шундан сўнг Р.Исроилов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2019 йил олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига тааллуқли Шарҳи тўлиқ ўқиб эшиттирилди ҳамда олий таълим тизимида бўлаётган ўзгаришлар ҳусусида атрофлича йиғилаганларга тушунча бериб ўтди.

Муҳандислик-технология факультети декани К.Маткаримов ва Қишлоқ ҳўжалик махсулотлари технологияси факультети декани М.Ғаниевлар сўз олиб амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳамда тўлов-контрактининг ойма-ой тўлаш тартиби ва шу кабилар хусусида тушунча бериб ўтдилар.

Институтнинг Ёшлар етакчиси М.Эргашев сўз олиб тўлов контракти ҳамда стипендияли ва стипендиясиз жараёнларга ўзгартириш киритилганлиги талаба-ёшларнинг янада ўқиш учун сайи ҳаракатини оширишини таъкидлади. Ўз сўзида давом этиб Ёшлар иттифоқи томонидан бундай иқтидорли талаба-ёшларга иттифоқнинг имтиёзлари тўғрисида бир қатор тушунчалар бериб ўтди. Йиғилиш сўнгида Р.Исроилов барча гуруҳ раҳбарлари ҳамда гуруҳ сардорлари билан биргаликда гуруҳларда бугунги масала юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришлиги юзасидан топшириқ берди.