2019 йил 4 сентябр куни институтнинг катта майдонида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида институтнинг барча мутасадди раҳбарлари ҳамда институтда таҳсил олувчи талаба-ёшлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори, Олий мажлис сенати аъзоси, физика метематика фанлари доктори, профессор О.Маматкаримо, институт фаҳрийларида Хамитхон Исаханов, Ахмаджон Солиевлар ҳамда 1-босқичга қабул қилинган Нуралиева Лобарҳон ва отаси Ёкубов Абдурахмонлар сўз олиб йиғилганларни янги ўқув йили билан самимий табриклаб ўтдилар. мутасадди раҳбарлар томонидан институт тариҳи ҳамда амалга оширилаётган янгиланишлар, ўзгаришлар хусуда биринчи босқичга қабул қилинганларга тушунтириш бериб ўтдилар.