2019 йил 11 сентябрь куни институт фаоллар залида “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 5-бандида Ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таълим муассасалари томонидан самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида институтда ректор ва талаба-ёшлар иштирокида “Ректор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда Талба-ёшлар билан “Маънавий-маърифий соҳаларда, таълим даргоҳининг одоб-аҳлоқ тартиб-қоидалари, талабаларни институтда кийиниш одобига риоя қилишлари, таълим жараёни, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, таълим сифати” масалалари юзасидан тушунчалар берилди. Талаба-ёшларнинг ўзларини қизиқтирган саволлари ва муаммолари хусусида ректор томонидан тушунчалар бериб ўтилди.