Халқимизнинг қадимий тарихи ва маданий ҳаётини ҳар томонлама кенг ёритиш, номоддий маданий меросимиз бўлган кўп қиррали ўзбек миллий ҳунармандчилигини кенг намойиш қилиш, унинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, шунингдек, ушбу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш орқали турли халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқаларни халқаро миқёсда кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касбий анъаналар ва ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3991-қарорини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 10-15 сентябр кунлари Қўқон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Халқаро ҳунармандчилик фестивали» доирасида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирга институт ЕСТ факультети «Дизайн» таълим йўналиши 1-босқич талабалари ва магистрантлари иштирокида бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган фестивалга ташриф буюрилди. Ташриф мобайнида талаба-ёшларнинг назарий билимларини амалий ҳаракатларда ўз аксини топган турлиҳил миллат маданиятларидан намуналар олиниб янги таъсуротларга эга бўлинди.