Select Page

2019 йил 1 июль куни Наманган муҳандислик-технология институтига ҳамкор хоржий муассасалардан бири Малайзиянинг Малайя университети тадқиқотчи-олимлари ташриф буюрдилар. Улар институтда семинар-тренинг ўтказишди. Тренинг гулчилик ва ўсимликшунослик йўналиши бўйича амалга оширилди. Малайзия томонидан профессор Росна Мат Таха ҳамда тадқиқотчи Сакина Абдуллах ўзларининг тақдимотларида гулчилик ва ўсимликларни «Ин-витро» усулида етиштириш бўйича қизиқарли маълумотларни бердилар. Семинарда институтдан талабалар, докторантлар ва соҳа профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. Семинар охирида савол-жавоблар ҳамда гулчилик ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб боришни йўлга қўйиш мақсадида музокаралар ўтказилди. Семинар ватандошимиз Малайзия университети профессори Абдурахим Охунов ҳамкорлигида ташкил қилинди.